Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йил 1 май ҳолатига 404 755 та тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) фаолият кўрсатмоқда.
Шундан, 154 239 таси савдо, 64 244 таси саноат, 33 481 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги ҳамда 32 677 таси қурилиш соҳасида фаолият кўрсатади.
Шунингдек, кейинги ўринларда яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар (27 880 та), ташиш ва сақлаш (16 994 та), ахборот ва алоқа (9 994 та), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш (9 482 та) ҳамда бошқа (55 764 та) соҳалари қайд этилган.