Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонликлар энг кўп кредитни уй хариди учун олаётгани маълум бўлди

Ўзбекистонликлар энг кўп кредитни уй хариди учун олаётгани маълум бўлди

2026 йил 1 май ҳолатига кўра, аҳолининг банклардан умумий қарздорлиги 230,8 трлн сўмга етган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,5 трлн сўмга кўп.

📊 Қарзларнинг энг катта қисми ипотека кредитларига тўғри келмоқда — 83,9 трлн сўм. Бир йил ичида ипотека қарзлари ҳажми 4,5 трлн сўмга ошган.

Шунингдек:
▪️ микроқарзлар — 50,1 трлн сўм;
▪️ микрокредитлар — 44,3 трлн сўм;
▪️ автокредитлар — 39,6 трлн сўм;
▪️ таълим кредитлари — 6,9 трлн сўмни ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида энг катта кредит қолдиғи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади — 68,8 трлн сўм. Кейинги ўринларда Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари қайд этилган.

Киритилди: Бугун 09:05. Ўқилди: 282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!