Хитой Тайван шарқидаги сувларда махсус денгиз операциясини бошлаганини эълон қилди.
Бу ҳақда Xinhua хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ушбу чоралар Япония ва Филиппин ўртасида минтақадаги денгиз чегаралари бўйича маслаҳатлашувлар бошланишига жавобан кўрилмоқда.
"Хитой Транспорт вазирлиги Тайван шарқидаги сувларда денгиз навигациясини таъминлаш учун махсус операция ташкил қилди... Бу Япония ва Филиппиннинг "денгиз чегараларини делимитация қилиш бўйича музокаралар"ни бошлаш ҳақидаги бир томонлама эълонига жавобан зарурий чорадир", дейилади расмий баёнотда.
Ҳужжатда икки мамлакат ўртасидаги юқорида тилга олинган музокаралар Хитойнинг ҳудудий суверенитетини, шунингдек, унинг денгиз ҳуқуқлари ва манфаатларини бузиш эканлиги таъкидланган.