BBC: Трамп бутун дунё билан янги савдо урушини тайёрламоқда. Бу галги баҳона америкалик меҳнаткашларни ҳимоя қилиш.
АҚШ президенти янги урушга — бутун дунё билан иккинчи савдо урушига тайёргарлик кўрмоқда. У биринчи савдо урушида мағлуб бўлди, бироқ иттифоқчилар ва рақибларга қилинган ҳужумлардан кўзланган мақсадларга эришилмагани ҳамда харажатлар юки тўлиқ америкаликларнинг елкасига тушганига қарамай, тўхтамоқчи эмас, деб ёзади нашр.
АҚШ Олий суди унинг "фавқулодда ҳолат" баҳонасида жорий этган тарифларининг катта қисмини ҳокимиятни ноқонуний равишда эгаллаб олишга уриниш деб топди, аммо бу Трампни тўхтата олмади.
Трамп ўз вазирларига июл ойи охиригача импорт товарлар ва бутловчи қисмларни сотиб олувчи америкалик истеъмолчилар ҳамда бизнесга солиқ солиш учун янги баҳона топишни топширди.