Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонлик ва россиялик олимлар коронавирусни радиация билан енгмоқчи

Ўзбекистонлик ва россиялик олимлар коронавирусни радиация билан енгмоқчи

Урал федерал университети (УрФУ) мутахассислари ва Ўзбекистон Фанлар академияси вакиллари кам миқдордаги нурланишлар COVID-19 ва унинг мутацияларига қарши курашда самарали бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тўхтамга келишди.

УрФУ профессори Анатолий Зацепин янги тадқиқот борасида қуйидагиларни гапирган: маълум бўлишича, олимлар ҳозирда ушбу механизмни ўрганишнинг бошланғич босқичида туришибди, аммо биринчи натижалар бу истиқболли йўналиш эканлигини кўрсатган.

Бунда гап нафақат коронавирусга, балки бошқа турдаги вирусларга ҳам, хусусан, ОИТСга қарши курашиш ҳақида бормоқда.

Таъкидланишича, радиациянинг кичик дозалари вируслар учун ҳалокатли бўлиб, соғлом ҳужайралар учун улар деярли ҳеч қандай таъсир ўтказмайди.

Ҳозирда олимлар даволаш методикасини ишлаб чиқмоқдалар.

Аммо, бу вақтда қатор мутахассислар бу усулнинг ўта хавфлилигига ишора қилиб, коронавирусга қарши радиацияни қўллаш имкониятини шубҳа остига олишмоқда.

Айни вақтда, ушбу соҳада ишларнинг ривожланиши россиялик ва ўзбекистонлик мутахассисларнинг яқиндан ҳамкорлигини назарда тутади. Бунда муаммога тизимли ёндашув зарур, яъни мутахассисларни жалб этиш, нафақат физиклар, балки биолог ва тиббиёт ходимларининг ҳам.

Киритилди: 16:39 13.01.2021. Ўқилди: 3010 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!