Лас-Вегасда бўлиб ўтган UFC 323 мусобақасида ўзбекистонлик Богдан Гусков ва польшалик Ян Блахович ўртасидаги жанг дуранг билан якунланди.
Ярим оғир вазн тоифасидаги жанг уч раунд давом этди. Ҳакамлардан бири польякка 29:28 ҳисобида устунлик берди, қолган иккитаси эса 28:28 ҳисобини қайд этди.
33 ёшли Гусков профессионал ММАда 18 та ғалаба ва учта мағлубият билан фаолиятидаги илк дурангни қайд этди. 42 ёшли Блахович 29 та ғалаба, 11 та мағлубият қайд этган. Яна икки жанг дуранг билан якунланган.