Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонлик тадбиркор ўзини АҚШ санкциялар рўйхатидан чиқаришни талаб қилмоқда

Ўзбекистонлик тадбиркор ўзини АҚШ санкциялар рўйхатидан чиқаришни талаб қилмоқда

Ўзбекистонлик тадбиркор, Халқаро бокс федерацияси раҳбари  Ғофур Раҳимов ўзининг АҚШ санкциялар рўйхатига киритилишини ноқонуний деб тан олинишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда Спутник хабар берди.

Раҳимов АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш идорасини судга берди.

Тадбиркор собиқ СССРдан чиққан шахсларнинг эҳтимолий жиноий ташкилоти - «Братский круг» фаолиятига алоқадорликда гумон қилинганлиги сабабли 2012 йилда рўйхатга киритилган.

Аммо 2017 йилда Молия вазирлиги Раҳимовни жиноят оламида нуфузли шахсларнинг жиноий тармоғини қўллаб-қувватлашда айблади. Шу билан бирга, АҚШ ўз юрисдикциясида топиши мумкин бўлган унинг барча мулки блоклаб қўйилди.

«OFAC рўйхатида деярли саккиз йил давомида бўлиш Раҳимовга тузатиб бўлмайдиган молиявий ва бошқа зарарни келтириб чиқарди, бу давом этмоқда», - дейилади даъво аризасида.

2018 йилдан бери у санкциялар тўғрисидаги қарорни асослайдиган ҳужжатларни OFACдан олишга ҳаракат қилмоқда, бироқ би иш муваффақиятли бўлмаяпти.

Даъвога кўра, Раҳимов санкциялар рўйхатига киритилиши қайта кўриб чиқилиши бўйича муҳим маълумот ва ҳуқуқий далилларни тақдим этган, аммо ҳанузгача батафсил хабарнома олмаган.

Раҳимовнинг адвокатлари маълум қилишича, Молия вазирлигининг бундай ҳаракатлари даъвогарнинг ҳуқуқлари ва АҚШ қонунларига зид.

Киритилди: 22:28 12.09.2019. Ўқилди: 2263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!