Интернетда тарқалган Учкўприк туманидаги автотураргоҳда жанжал бўлганлиги ҳақидаги хабар вилоят ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, жорий йил 1 октябрь куни туманидаги автошоҳбекатда 2000 йилда туғилган Ўқчи маҳалласида яшовчи фуқаро И.И. таниши 1998 йилда туғилган Аччиқўл маҳалласида яшовчи С.Қ. билан ўрталарида олдиндан мавжуд бўлган низо юзасидан гаплашиб олиш учун, таниши, Қўқон шаҳар Шалдирамоқ маҳалласида яшовчи М.А. билан бирга келган ва жанжаллашиб, совуқ қурол ёрдамида С.Қ.га тан жароҳати етказишган. Жанжалга С.Қ.нинг таниши Қўқон шаҳар Тўхлимерган маҳалласида яшовчи Б.М. аралашиб, ўзининг “Еquinox” автомашинасида М.А.ни босиб кетган.
Оқибатда, С.Қ ва М.А.лар шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25 орқали 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Воқеага алоқадор шахсларни ушлаш чораси кўрилган. Албатта қонун устуворли таъминланади.