Москвада мигрант-қизлар ўртасида гўзаллик танлови бўлиб ўтди.
Тадбирни Россия мигрантлар федерацияси @fmr_online ташкил этди.
Финал босқичида Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан жами 10 нафар қиз қатнашди.
Биринчи ўринни ўзбекистонлик Рушана Каримова эгаллади.
У Москва молия-юридик университетида таҳсил олиш сертификати билан тақдирланди.