Хабарингиз бор, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда Париж халқаро модалар академияси (AICP) ҳамкорлигида қўшма факультет ташкил этилган. Ушбу қўшма факультет Марказий Осиёда айни йўналиш бўйича фаолият юритаётган ягона даргоҳ ҳисобланади.
Хусусан 4 декабрь куни куни Мода ва дизайн кафедраси профессори, техника фанлари доктори, AICP блоки раҳбари Умида Мўминова Париж халқаро мода академиясининг энг юқори 6-даражали моделист дипломи билан тақдирланди.
«Институтимизда амалга оширилаётган ишлар халқаро даражада тан олиниши қувонарли ҳол. Шундай экан келгусида сафар талабаларимизни эришган ютуқлари билан ҳам табриклашимизга ишонаман. Боиси олийгоҳимизда таҳсил олаётган ёшларнинг деярли барчаси истеъдодли. Уларни кашф қилиш учун профессорларимиз ва ўқитувчиларимизнинг билим ҳамда малакалари етарлича. Сизларнинг юқори натижаларга эришишингиз учун қўлимиздан келган барча ишларни амалга оширамиз», деди тадбирда институтнинг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Бахтиёр Насимов.
Проректорга кўра, ОТМда яна бир қўшма таълим дастури амалга оширилмоқда. Ҳозирда унинг қабул жараёнлари давом этмоқда.