Ёш кинорежжисёр Шокир Холиқов ўзининг "Чой" деб номланган қисқа метражли фильми билан кўплаб кинофестивалларда эътироф этилганди. Ушбу фильми учун у 2019 йилда Франциянинг Канн халқаро кинофестивали доирасида ўтказилган Entr2 Marches (“2 қадам ораси”) номидаги имконияти чекланган инсонлар ҳақидаги танловда Гран-прига сазовор бўлган. Ўшанда Канн Гран-присини қўлга киритган талабага “Ўзбеккино” сервиз совға қилганди.
Бу сафар ёш режиссёр Қозоғистонда 2015 йилдан бери ўтказилиб келинаётган "48 соат ичида кино" ("Снять за 48 часов") кинофестивалида "Месси" деб номланган янги фильми билан қатнашди ва иккита мукофотга лойиқ топилди. У "Энг яхши фильм" номинацияси бўйича Нью-Йорк киноакадемиясида ўқиш учун йўлланма ва "Энг яхши драма" номинацияси бўйича диплом ва статуэтка билан тақдирланди. Бу ҳақда xabardor.uz хабар берди.