Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё ўйинлари финалларида ишлайди

Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё ўйинлари финалларида ишлайди

Ўзбекистонлик ҳакамлар Aichi-Nagoya–2026 Осиё ўйинларининг финал учрашувларида фаолият олиб боради.

3 октябрь куни эркаклар футболи бўйича Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари ўртасидаги финал баҳсида ўзбекистонлик икки ҳакам ишлайди.

Руслан Серазитдинов учрашувда ёрдамчи ҳакам вазифасини бажаради. Фирдавс Норсафаров эса VAR ҳаками сифатида фаолият олиб боради.

Бундан ташқари, Норсафаров 2 октябрь куни КХДР ва Япония аёллар терма жамоалари ўртасидаги финал учрашувида ҳам VAR ҳаками сифатида ишлайди.

Шу тариқа, ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё ўйинларининг ҳал қилувчи баҳсларида ҳам иштирок этади.

Киритилди: 11:08 01.10.2026. Ўқилди: 650 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!