Бугун 22 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди

Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди

Хабарингиз бор, Элит Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич баҳслари давом этмоқда. Шарқ минтақаси 3-тури доирасида Жанубий Кореянинг «Гвангжу» жамоаси Малайзиянинг «Жоҳор Дарул Таъзим» клубига қарши саф тортади. Ушбу тўқнашувда ўзбекистонлик Аҳрол Рисқуллаев иш олиб боради. У захира ҳаками сифатида қайд этилган.

Шунингдек, Шарқ минтақаси 3-тури доирасида Хитойнинг «Шангхай Шенхуа» ва Япониянинг «Кавасаки Фронтале» клуби ўзаро куч синашади. Мазкур қарама-қаршиликда ҳамюртимиз Абдурашид Худойберганов АВАР ҳаками вазифасини бажаради.

Элит Осиё Чемпионлар лигаси | Гуруҳ босқич, 3-тур

«Гвангжу» - «Жоҳор Дарул Таъзим”
22.10.2024 | 15:00

«Шангхай Шенхуа» - «Кавасаки Фронтале»
23.10.2024 | 17:00

Киритилди: 19:19 21.10.2024. Ўқилди: 285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!