Сирдарё туманидаги 2-мактабда икки ўқувчи қиз ва ўқитувчи жанжали акс этган видео тарқалди.
Маълумотларга кўра, воқеа 7 октябрь куни Сирдарё туманидаги 2-мактабда содир бўлган. Видеода ўқувчи қизлар ўқитувчи аёлга қўл кўтариб, сочидан тортганини, ўқитувчи ҳам улардан бирининг сочини тортганини кўриш мумкин. Воқеага гувоҳ бўлган бошқа ўқитувчилар уларни ажратишга ҳаракат қилган.
Ҳолат Сирдарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва соҳа масъуллари назоратига олинган. Ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.