Бугун 22 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Россия Киевдан 350 километр узоқликда жойлашган шаҳарга иккита баллистик ракета билан зарба берди

Россия Киевдан 350 километр узоқликда жойлашган шаҳарга иккита баллистик ракета билан зарба берди

Киев Россиянинг ракета ҳужуми оқибатида 17 киши жароҳатланганини маълум қилди.

Украина жанубидаги Кривой Рог шаҳрига Россиянинг ракета зарбалари натижасида камида 17 киши жароҳат олди, дея хабар бермоқда якшанба куни Украина ҳукумати.

Хабар қилинишича, Россия Киевдан 350 километр узоқликда жойлашган шаҳарга иккита баллистик ракета билан зарба берган.

Вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Александр Вилкулнинг айтишича, 20 дан ортиқ бино, жумладан, турар-жой блоки ҳам зарар кўрган.

Айни вақтда Россия Мудофаа вазирлиги ўз кучлари бир кечада ўз ҳудуди узра 110 та Украина дронини уриб туширганини маълум қилди. Дронлардан бири Москва яқинида тутиб олинди, деди вазирлик.

Киритилди: 18:30 21.10.2024. Ўқилди: 1740 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!