АҚШнинг собиқ президенти ва президентликка номзод Доналд Трампнинг Москва марказига зарба бериш таҳдидлари ҳақидаги сўзлари сайловолди кампанияси билан боғлиқ, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Унинг сўзларига кўра, сайловолди кампаниясининг сўнгги босқичида «АҚШда жуда кўп қайноқ ҳиссий баёнотлар янграмоқда.»
Россия президенти Владимир Путин билан суҳбат чоғида Трамп бундай таҳдидлар қилганми деган саволга жавоб берар экан, Песков Кремль суҳбатлар мазмунини ошкор қилмаслигини айтди. «Биз ҳали ҳам юқори даражада бўлиб ўтаётган суҳбатлар мазмунини ошкора эълон қилмаслик борасида ўта масъулиятли позицияни эълон қилишни маъқул кўрамиз», — деди Песков.