Исроил армияси Ғазо шимолида Ҳамас ҳужумида ҳалок бўлган юқори мартабали ҳарбий офицернинг ўлимини тасдиқлади.
401-бригада қўмондони полковник Аҳсан Дакса Жабалия ҳудудида ўз танкидан чиққан вақтда портловчи қурилма ишга тушиши оқибатида ҳалок бўлди, деди ҳарбий матбуот котиби Даниел Хагарий брифингда.
Армия баёнотида айтилишича, ҳодисада яна бир батальон қўмондони ҳам оғир яраланган. 2023 йил 7-октабрдан бери Исроил аскарларининг ҳалок бўлганлар сони 747 нафарга етди, Ғазода камида 4969 нафар Исроил аскари яраланган.