Ўзбекистон миллий жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби футболчиси Аббос Файзуллаев Украинанинг "Миротворец" маркази маълумотлари базасига киритилди.
Файзуллаев марказ томонидан Украинага қарши жиноятлар иштирокчиси, деб тан олинган, деб ёзмоқда offside.kz. Бунга сабаб Россия Премьер Лигаси 14-тури доирасида 14 сентябр куни ўтказилган ЦСКА ва "Зенит" ўртасидаги ўйиндан олдин ўтказилган акциядир.
Маросим вақтида Махсус Ҳарбий Операция ветеранлари болалари футболчилар билан қўл ушлашиб майдонга чиқишган.