Ромаин Молина "Реал" Килиан Мбаппе трансферидан мамнун эмаслигини айтди.
"Улар у билан шартнома имзолаганидан афсусдалар. Мен кафолат бераман. Буни менга ёзма равишда айтишди.
Бу улар кутгандек бўлмади. Бу Переснинг инжиқлиги эди, фақат Перес уни олмоқчи эди. Перес ҳар доим юлдуз футболчиларни ёқтирарди. Бундан ташқари, у Килианга ўғлидек муносабатда бўлади.
Клуб, биринчидан, унинг ўйин даражаси кутилганига тўғри келмаётганидан хафа бўлмоқда, иккинчидан, кийим алмаштириш хонасида ҳаммаси унчалик силлиқ эмас, гарчи бунга Мбаппе айбдор эканлиги ҳақиқат эмас.
Менимча "Реал Мадрид" жуда катта хатога йўл қўйди. Мбаппеда мавсумолди тайёргарлиги йўқ эди, у Беллингемдан фарқли ўлароқ, расмий ўйинларда дарҳол ўйнай бошлади", деди BBC журналисти.