«Химки» иш ҳақи, бонуслар, трансферлар, судлар бўйича миллиард рубль қарздорлиги сабабли банкротликка учраши мумкин.
Кеча клуб сармоядори Туфан Содигов катта ҳажмдаги фирибгарлик иши бўйича уй қамоғига олинган.
Маълумот учун, «Химки» айни вақтда РПЛда 13-поғонада кетмоқда. Ушбу жамоа сафида Алишер Одилов ҳаракат қилмоқда. Бироқ ҳамюртимиз ҳали РПЛда ушбу жамоа сафида дебют қилишга эришмади.