Сербиянинг Ниш шаҳрида бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги бокс бўйича жаҳон чемпионати-2025 якунланди. Турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 4 та медаль қўлга киритди: 1 та кумуш ва 3 та бронза.
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) медаль соҳиблари учун қуйидаги мукофот маблағларини белгилаган:
- Олтин медаль — 100 000 доллар
- Кумуш медаль — 50 000 доллар
- Бронза медаль — 25 000 доллар
- чорак финал иштирокчилари — 10 000 доллар
Ўзбекистон терма жамоаси медаллари асосида 165 000 доллар мукофот пули ишлаб топди.
Ўзбекистон совриндорлар:
Кумуш медаль (50 000 доллар)
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
Бронза медал (25 000 доллар):
-48 кг: Фарзона Фозилова
-50 кг: Сабина Бобоқулова
-52 кг: Феруза Казакова
Чорак финалчилар (10 000 доллар)
-57 кг: Нигина Ўктамова
-60 кг: Ситора Турдибекова
-75 кг: Азиза Зокирова
-81 кг: Соҳиба Рўзметова