Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонлик аёллар асосан неча ёшда фарзандли бўлмоқда?

Ўзбекистонлик аёллар асосан неча ёшда фарзандли бўлмоқда?

Ўзбекистонда энг кўп 25-39 ёшли аёллар фарзандли бўлмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь-октябрь ойларида мамлакатда жами 783 089 нафар туғилишлар қайд этилган.

Мазкур туғилишларнинг ота-онасининг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

Оналар:

  • 25 ёшгача – 309 664 нафар (39,5 %)
  • 25-39 ёш – 463 842 нафар (59,3 %)
  • 40 ёш ва ундан катталар – 9 583 нафар (1,2 %)

Оталар:

  • 25 ёшгача – 84 700 нафар (10,8 %)
  • 25-39 ёш – 645 434 нафар (82,4 %)
  • 40 ёш ва ундан катталар – 52 955 нафар (6,8 %)
Киритилди: 10:55 29.11.2024. Ўқилди: 980 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!