Бугун 25 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонга туристлар оқими 50 фоизга ошди: 10 ойда 9,7 млн нафар турист ташриф буюрди

Ўзбекистонга туристлар оқими 50 фоизга ошди: 10 ойда 9,7 млн нафар турист ташриф буюрди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида жами 9,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,2 млн нафарга ёки 50 % га ошган.

Маълумот учун, 2024 йилнинг шу даврида ушбу кўрсаткич қарийб 6,5 миллион нафарни ташкил этган.

🌍 Туристлар сони бўйича ТОП-10 давлатлар:

Қирғиз Республикаси – 2,8 млн нафар;

Қозоғистон – 2,3 млн нафар;

Тожикистон – 2,2 млн нафар;

Россия – 851,9 минг нафар;

Афғонистон – 388,2 минг нафар;

Туркманистон – 308,9 минг нафар;

Хитой – 217,7 минг нафар;

Туркия – 148,1 минг нафар;

Ҳиндистон – 66,1 минг нафар;

Корея Республикаси – 41,6 минг нафар.

Киритилди: Бугун 15:32. Ўқилди: 300 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!