2022 йилда хорижий давлатлардан Ўзбекистонга жами 5,2 миллион нафар сайёҳ ташриф буюрди. Бу 2021 йилги кўрсаткичдан (1,8 миллион нафар) деярли 3 баробарга кўпдир.
Хусусан, қўшни давлатлардан ўтган йили жами 4 364,8 минг нафар турист ташриф буюрди ва бу 2021 йилга нисбатан 283 фоизга кўпдир. Шунингдек, қолган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларидан 606,4 минг нафар (2021 йилга нисбатан 291 фоизга кўп), узоқ хориж мамлакатларидан 261,6 минг нафар (2021 йилга нисбатан 198 фоизга ортиқ) турист юртимизга келди.
Жумладан, Туркиядан 75,5 минг (2021 йилга нисбатан 171 фоизга кўп), Жанубий Кореядан 19,9 минг (2021 йилга нисбатан 347 фоизга кўп), Германиядан 17,7 минг (2021 йилга нисбатан 257 фоизга кўп), АҚШдан 13,1 минг (2021 йилга нисбатан 242 фоизга кўп), Франциядан 11 минг (2021 йилга нисбатан 372 фоизга кўп) ҳамда Буюк Британиядан 10,5 минг (2021 йилга нисбатан 264 фоизга кўп) турист юртимизни зиёрат қилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2022 йилда мамлакатимизга келган туристларнинг 49,6 фозини, яъни 2 593 400 нафарини 31 ёшдан 55 ёшгача бўлган кишилар ташкил қилган. Шунингдек, хорижлик туристларнинг 723,3 минг нафари - 18 ёшгача бўлганлар, 846,5 минг нафари – 19 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар ҳамда 1 069,6 минг нафари 50 ёшдан ошган кишилар бўлди.
Маълумот учун, 2023 йилда Ўзбекистонга 7 миллион нафар хорижлик туристлар ташриф буюриши кутилмоқда.