Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонга совуқ ҳаво босқичма-босқич кириб келмоқда, қор ва ёмғир ёғади

Ўзбекистонга совуқ ҳаво босқичма-босқич кириб келмоқда, қор ва ёмғир ёғади

Жорий йилнинг 9-14 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига шимолдан босқичма-босқич совуқ ҳаво массаларининг кириб келиши кутилмоқда.

9 декабрь куни республиканинг марказий ва шарқий вилоятларида, 10 декабрда шимолий ва чўл ҳудудларида, 11 декабрда республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади.

Ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб боради ва 12-14 декабрь кунлари кечаси 10-13 даража, кундузи 5-8 даража совуқгача; шимолда кечаси 17-20 даража, кундузи 9-12 даража совуққача пасаяди.

Киритилди: 11:45 05.12.2023. Ўқилди: 25223 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!