Бугун 31 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонга Нидерландиядан божхона итлари олиб келинди

Ўзбекистонга Нидерландиядан божхона итлари олиб келинди

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамда Жаҳон божхона ташкилоти ўртасидаги фаол ҳамкорлик доирасида Тошкент халқаро аэропортига Истанбул-Тошкент рейси билан 3 бош Бельгия ва 2 бош немис овчаркаси олиб келинди.

Ўзбекистонга Нидерландиядан божхона итлари олиб келинди

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Ўзбекистонга Нидерландиядан божхона итлари олиб келинди

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур итлар Нидерландиянинг Police Dogs Centre ташкилоти томонидан Миллий кинология марказига беғараз тарзда тақдим қилинган.

Қайд этилишича, мазкур лойиҳа БМТнинг гиёҳванд моддалар устидан назорат қилиш ва жиноятларнинг олдини олиш бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси томонидан амалга оширилган.

Маълум қилинишича, ҳозирда Нидерландиядан келтирилган 5 бош хизмат итлари махсус питомникларга жойлаштирилган. Белгиланган карантин муддати ва иқлимга мослашиш жараёнлари якунига етгач, ушбу итлар Афғонистон ва Тожикистон билан чегарада жойлашган божхона постларида хизматга сафарбар қилинади.

Киритилди: 12:25 25.03.2022. Ўқилди: 2251 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!