Бугун 16 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонга Жанубий Корея гранти эвазига 100 тез ёрдам автомашинаси берилади

Ўзбекистонга Жанубий Корея гранти эвазига 100 тез ёрдам автомашинаси берилади

Жанубий Кореянинг DK Consultants компанияси Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига 100 та замонавий тез ёрдам автомашинаси учун 7 млн доллар грант ажратди. Бу келишув Ўзбекистон делегациясининг Жанубий Корея сафари давомида тузилган.

Техника етказиб бериш 2026 йилнинг биринчи ярмида режалаштирилган ва тез ёрдам хизматини сезиларли даражада такомиллаштиради. Шунингдек, давлат-хусусий шерикчилик лойиҳалари, клиникаларни хорижий инвесторларга бериш ва янги тиббиёт корпуси қуриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Киритилди: 22:36 15.01.2026. Ўқилди: 320 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!