2025 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг импорт ҳажми 33,1 млрд АҚШ долларига етган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 15,6 фоизга ўсган.
Импорт таркибида энг катта улуш машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (33,9 фоиз), саноат товарлари (15,9 фоиз) ҳамда кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (12,3 фоиз) ҳисобига тўғри келади.
Импорт таркиби қуйидагича:
- Машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари — 11,2 млрд доллар (33,9 %)
- Саноат товарлари — 5,3 млрд доллар (15,9 %)
- Кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар — 4,1 млрд доллар (12,3 %)
- Хизматлар — 3,6 млрд доллар (11 %)
- Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар — 3,1 млрд доллар (9,3 %)
- Минерал ёқилғи, мойлаш материаллари ва шунга ўхшаш — 2,6 млрд доллар (7,9 %)
- Турли хил тайёр буюмлар — 1,2 млрд доллар (3,7 %)
- Ноозиқ-овқат хомашё (ёқилғидан ташқари) — 1,1 млрд доллар (3,3 %)
- Ҳайвон ва ўсимликлар мойлари (ёғлари), ёғлар ва мумлар — 387,5 млн доллар (1,2 %)
- Ичимликлар ва тамаки — 251 млн доллар (0,8 %)
- Бошқа товарлар — 229,7 млн доллар (0,7 %)