Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонга 10 ойда қанча фуқаронинг жасади олиб келингани маълум бўлди

Ўзбекистонга 10 ойда қанча фуқаронинг жасади олиб келингани маълум бўлди

Январь-октябрь ойлари оралиғида чет элда турли сабабларга кўра вафот этган 568 нафар ватандошларнинг жасадлари Ўзбекистонга қайтарилган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили Азим Ахматов Sputnik Ўзбекистон нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

"2020 йилнинг ўтган ўн ойи давомида Ўзбекистонга чет элдан 568та "Груз-200" олиб келинди. Шу жумладан, Россиядан — 546та, Туркиядан — тўққизта, Қозоғистондан — олтита, Ямандан — битта, Ливиядан — битта, Мисрдан — битта", - деди Ахматов.
Ўтган йилда республикага олиб келинган "Груз-200"лар сони 308тани ташкил қилган.

Шунингдек, Ахматовнинг айтишича, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг вақтинчалик сақлаш марказларидан 625 киши қайтарилган. 2019 йилда бу миқдор 3323 кишини ташкил этган.

COVID-19 пандемияси туфайли йил бошидан чет давлатлардан Ўзбекистонга кириб келган фуқаролар сони 392 371 нафарни ташкил қилган. Пандемия туфайли хорижга ишлашга кета олмаган фуқаролар сони 483 121 нафарни ташкил қилган.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра узоқ муддатда хорижда юрган Ўзбекистон фуқаролари сони бугунги кунда 1 739 468 нафарни ташкил этмоқда.

Киритилди: 13:52 13.11.2020. Ўқилди: 4974 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!