Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистондан Бразилияга илк бор контейнерли поезд йўлга чиқди

Ўзбекистондан Бразилияга илк бор контейнерли поезд йўлга чиқди

Марказий Осиёдаги транспорт, алоқа, инфратузилма, ташқи савдо фаолияти ва бошқалар ҳақида маълумот берувчи LogiStan Telegram каналининг хабар қилишича, юк поезди 11 декабрь куни жўнаб кетган бўлиб, таркибда жами 12 метрли 54 та контейнер бор (ҳар бирида 28 тонна карбамид мавжуд).

“Поезд Ўзбекистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Грузия ҳудудларидан ўтади. Поти портида (Қора денгизнинг шарқий қисмидаги энг йирик порт) темирйўл платформаларидан контейнерларни кемага қайта юклаш ва денгиз орқали Паранагуа (Бразилия) портига етказиш режалаштирилган”, деган First Dry Port Terminal вакили.

Қайд этилишича, юклар Ўзбекистон кимё саноатида экспорт-импорт операциялари бўйича ягона агент — “Ўзкимёимпекс” компанияси томонидан юборилган.

Юклар манзилга, тахминан, 60—70 кунда етиб боради. Ўзбекистондан Поти портигача контейнерлар 20 кунда, денгиз орқали эса 35—45 кунда етказилиши режалаштирилган.

Киритилди: Бугун 17:18. Ўқилди: 1222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!