Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистондаги йирик ойна ишлаб чиқарувчи “Кварц” АЖ цемент заводининг бир қисмига айланади

Ўзбекистондаги йирик ойна ишлаб чиқарувчи “Кварц” АЖ цемент заводининг бир қисмига айланади

2023 йилнинг феврал ойида “Қувасойцемент” АЖ (United Cement Group компанияси гуруҳи таркибига киради) Ўзбекистондаги йирик ойна ишлаб чиқарувчи “Кварц” АЖнинг 89,78% акцияларини харид қилганини эълон қилди. Бу қадам заводни янги босқичга чиққанини англатади.

Биринчидан, “Қувасойцемент” АЖга қўшилиш икки корхона учун ҳам самарадорликни оширади: улар биргаликда цемент, шифер, газоблок ва ойна каби қурилиш моллари билан тўлиғича таъминлай олади. “Кварц” заводини айнан Ўзбекистондаги энг йирик цемент заводларидан бири ҳисобланган — “Қувасоцементга” қўшилиши муҳим. Иккинчидан бу саноат иттифоқи, қурувчи корхоналарнинг ишини енгиллатади, қурувчилар цемент, клинкер ва архитектуравий ҳамда қурилиш учун зарур ойна маҳсулотларини битта ишончли етказиб берувчидан олади.

Айни дамда “Кварц” АЖ молиявий жиҳатдан ўткир дефицит ҳолатида. Чунки амалдаги барча ресурслар қарзларни қоплаш мақсадида сарфланмоқда. “Zarafshon oyna” МЧЖнинг ишга тушиши ва бозордаги маҳсулот нархининг пасайиши ортидан 2022 йилнинг иккинчи ярмида корхонанинг даромади сезиларли даражада пасайди. Бундан ташқари “Кварц” Ажнинг икки линияси талаб пасайиши ортидан фаолиятини тўхтатди.

Ўзбекистондаги йирик ойна ишлаб чиқарувчи “Кварц” АЖ цемент заводининг бир қисмига айланади

- “Кварц” АЖда юзага келган мушкул вазиятдан келиб чиқиб, мен United Cement Group бошқарув кенгашига “Кварц” АЖ корхонасини жонлантиришни таклиф қилдим. Заводнинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш учун UCG заводга жиддий сармоя киритиши, унинг муаммоларини ечиши, қарздорлик мажбуриятларини тугатиши, эскирган ускуналарни янгилаши керак, - дейди United Cement Group бошқарув кенгаши аъзоси Андреас Керн.

Ўзбекистондаги йирик ойна ишлаб чиқарувчи “Кварц” АЖ цемент заводининг бир қисмига айланади

Бугундан заводда флоат-ойна янги ишлаб чиқариш линиясини қуриш ишлари бошланди. Бундан ташқари, завод капитал таъмирга муҳтож ҳолатда. Ҳозирда UCG заводни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун заводдан тушаётган маблағни унинг ўзига сарфламоқда. Эски ускуналардан фақатгина иккита итальян ускунаси қолдирилади. Янгилардан эса автоматлаштирилган назорат (яроқсиз маҳсулотни инсон эмас робот аниқлаштирадиган тизим), шиша идишларни ишлаб чиқарувчи янги линия пайдо бўлади. Цех тўлиғича модернизация қилинади. Унга газни 35%гача иқтисод қилувчи замонавий печ ўрнатилади. Бутун линия эса 25% гача электр энергиясини иқтисод қилади.

- UCG яшил иқтисодиёт стандарти бўйича фаолият кўрсатади ва унинг барча корхоналари энергия самарадорлик асосида модернизация қилинмоқда. Бундан ташқари, биз энергия сақловчи ойналарни ишлаб чиқариш лойиҳаси устида иш олиб бормоқдамиз. UCG унинг таркибидаги корхоналар бозордаги кучли ўйинчилардан бўлишидан манфаатдор, шунчаки талабдан келиб чиқиб эмас балки халқаро стандартлар асосида фаолият кўрсатишни истайди. “Кварц” ва “Қувасойцемент” цемент заводи масаласида эса, мамлакат ичида ҳам сифатли қурилиш моллари асосида объектларни қуришни ва халқаро даражадаги маҳсулотларни экспорт қилишни мўлжаллаганмиз, - дея изоҳлайди Андреас Керн.

Ўзбекистондаги йирик ойна ишлаб чиқарувчи “Кварц” АЖ цемент заводининг бир қисмига айланади

Роботлаштирилган техникаларни бошқариш учун зарур бўладиган кадрлар масаласида эса, компания раҳбарияти ёш мутахассисларни чет давлатларидаги етакчи ўқув марказларига, шу жумладан Европа ва АҚШга жўнатишни режалаштирмоқда. Айни дамда қобилиятли ёшлар орасидан саралаб олиш босқичи бўлиб ўтмоқда.

Завод фаолияти давомида яшил технологияларга ҳам эътибор қаратади. Ойна заводлари деярли атроф-муҳитга зарар етказмаслиги ва чиқинди чиқармаслигига қарамай, “Кварц” АЖ газ сарфини мақбуллаштиради.

“Кварц” АЖ ҳақида сўз борар экан, алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, бу қадам жуда ҳам эски ҳолатдаги корхона учун “иккинчи” ҳаётни тақдим этади. Андреас Керннинг фикрича, Ўзбекистондаги корхонанинг жонланишида унинг хусусий секторга берилиши, яъни приватизация қилиниши муҳим ўрин тутди. Чунки приватизация давомида халқаро тажриба қўлланилади. Айнан приватизация корхонанинг модернизация қилинишини тезлаштириши ва уни нафақат Ўзбееистонда, балки хорижда ҳам рақобатбардош компанияга айланишига, яшил технологиялар ва халқаро менежмент татбиқ қилинишига олиб келади.

Буларнинг барчаси якунда Ўзбекистон Республикасини Марказий Осиё минтақаси етакчилари қаторига олиб чиқиши мумкин.

Киритилди: 16:10 25.03.2023. Ўқилди: 2355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!