Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистондаги корхоналарга мурожаат: "Вино-ароқ ўрнига антисептик ишлаб чиқаринг"

A A A
Ўзбекистондаги корхоналарга мурожаат: "Вино-ароқ ўрнига антисептик ишлаб чиқаринг"

Ўзбекистон Адлия вазирлиги мамлакатнинг вино-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарини аҳоли ва тиббиёт ташкилотларини антисептик воситалар билан таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшишга чақирди.

Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистонда ҳам 60 дан ортиқ вино-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар мавжуд.

“Коронавирус инфекцияси бўйича касалланиш кўрсаткичининг тобора ортиб бораётган бугунги шароитда биз ҳам Ўзбекистоннинг вино-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни аҳоли ва тиббиёт ташкилотларини антисептик воситалар билан таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшишга чақирамиз”, - дейилган хабарда.

Хабарда ёзилишича, Молия вазирлиги фуқароларнинг антисептик воситаларига бўлган талабини ошиши ҳамда ушбу воситалар тақчилигига йўл қўймаслик мақсадида этил спирти сотуви устидан билвосита назорат ўрнатган.

Вазирлик бир қатор мамлакатларнинг пиво, вино ва бошқа алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналари коронавирус инфекцияси тарқалиб бораётган вазиятда дезинфекция воситалари ишлаб чиқишга ўтишларини эълон қилганини эслатиб ўтган. Бундай компаниялар орасида Bacardi, Pernod Ricard USA, Amber Beverage Group (ABG), BrewDog, Corby Spirit и Wine Limited ва бошқа йирик ишлаб чиқарувчилар бор.

Киритилди: 15:42 31.03.2020. Ўқилди: 2215 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!