Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистондаги давлат театрларига кириш икки кун бепул бўлади

Ўзбекистондаги давлат театрларига кириш икки кун бепул бўлади

Ўзбекистонда 27 март кунига қадар барча давлат театрларига кириш мутлақо бепул. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.

Жаҳоннинг 100 дан зиёд мамлакатлари 27 март куни халқаро театр кунини нишонлайди. Шу муносабат билан Ўзбекистондаги барча давлат театрларида очиқ эшиклар ҳафталиги ўтказилмоқда.

“24–27 март кунлари барча давлат театрларига кириш мутлақо бепул”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, ўтган йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатда фаолият кўрсатаётган театрлар сони 50 тани ташкил этмоқда. Уларда жами 9476 та спектакль саҳна юзини кўрган бўлса, шундан 719 таси бепул намойиш этилган.

Киритилди: 23:10 25.03.2023. Ўқилди: 2009 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!