Ўзбекистонда куз фасли ёмғирсиз кечаётгани ва келгуси кунларда ҳам ёғингарчилик кутилмаётгани сабабли, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси муфтий ташаббуси билан 28 ноябрь куни жума намозидан сўнг — барча масжидларда жамоат билан икки ракат «истисқо» намози ўқилади.
Шунингдек, Умра зиёратидаги имомлардан ҳам Икки Ҳарамда ўз гуруҳлари иштирокида «истисқо» намозини ўқиш сўралган.