2025 йил 16–21 июль кунлари давомида кузатилган жазирама иссиқ сабабли мамлакатимиз энергетика тизимида янги тарихий рекорд қайд этилди.
Миллий диспетчерлик маркази маълумотларига кўра, 2025 йил 18 июль куни мамлакат бўйлаб умумий электр энергияси истеъмоли 272,6 миллион кВт•соатни ташкил этди. Бу нафақат 2023–2024 йиллардаги қишки максимум (271,8 млн кВт•соат)дан, балки аввалги ёзги рекорд (253,3 млн кВт•соат)дан ҳам юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Кеча соат 17:00 да электр тизимининг максимал қуввати 13,3 ГВтга етди.
Солиштириш учун: 2024 йил қишки юклама 12,5 ГВт, 2024 йил июлида эса 11,8 ГВтни ташкил этган.
Энг катта ўсиш Тошкент шаҳрида қайд этилди:
"Айрим ҳудудларда электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилаётганини инобатга олган ҳолда, истеъмолчилардан узр сўраймиз", дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.
Мутахассислар аҳоли ва ташкилотлардан электр энергиясидан имкони борича тежамкор фойдаланишни, зарурат бўлмаган ҳолларда электр жиҳозларини вақтинча ўчириб туришни сўради. Бу нафақат умумий тизимдаги юкламани камайтиради, балки техник носозлик ва узилишларнинг олдини олишга ҳам ёрдам беради.