Бугун 8 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонда яқин 3 кунда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин

Ўзбекистонда яқин 3 кунда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин

7 мартдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига совуқ антициклон кириб кела бошлайди. Шу сабабли яқин кунларда атмосфера ҳавоси сифати ёмонлашиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Қайд этилишича, ҳаво айланишининг сустлиги ва ҳарорат инверсияси шаклланиши эҳтимоли туфайли ифлослантирувчи моддалар атмосферанинг ерга яқин қатламида тўпланиб боради. Ҳозирги вақтда кечаси +5…+7 даража, кундузи эса +16…+18 даража атрофида кузатилаётган кескин ҳарорат фарқи ҳам бундай метеорологик шароитларни юзага келтирмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳри нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси таъсирида қолмоқда. Эрталабки соатларда туман, юқори намлик ва деярли шамолсиз об-ҳаво кузатилиши натижасида ҳаво алмашинуви секинлашади ва чиқиндилар шаҳар ҳудудида сақланиб қолиши мумкин.

Мутахассислар бундай шароитда автотранспорт, иситиш тизимлари, ёқилғи ёқилиши ва саноат чиқиндилари туфайли ҳавода чанг ҳамда майда дисперсли заррачалар миқдори ортиши мумкинлигини билдирган.

Прогнозларга кўра, ушбу вазият яқин уч кун давом этиши мумкин. 10 мартга келиб совуқ антициклон мамлакат ҳудудини тўлиқ қамраб олади ва шамол тезлигининг ошиши ҳамда ёғингарчилик кузатилиши ҳисобига атмосфера ҳавосидаги ифлослантирувчи моддалар тарқалиши кутилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:50. Ўқилди: 545 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!