Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда хорижий фуқароларни рўйхатга олиш бекор қилинади

Ўзбекистонда хорижий фуқароларни рўйхатга олиш бекор қилинади

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Президент фармонининг лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, 2020 йилнинг 1 июль санасидан Ўзбекистон ҳудудида 30 календарь кунидан ортиқ бўлмаган визали (визасиз) тартиб муддатида хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини бекор қилиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойидан Ўзбекистонда хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш бўйича E-mehmon (emehmon.uz) масофавий тизими ишга туширилган.

Киритилди: 15:34 10.12.2019. Ўқилди: 2110 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!