Бугун 7 июль, 2020 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда Хитойдаги номаълум вирус сабаб қатъий чоралар кўрилмоқдами?

Ўзбекистонда Хитойдаги номаълум вирус сабаб қатъий чоралар кўрилмоқдами?

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги юқумли касалликларнинг мамлакатга кириб келиши ва тарқалиши қатъий назоратга олинганини маълум қилди.

Таъкидланишича, мамлакатда аҳолининг санитария эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, касалликнинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида  ССВ ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан қуйидаги чора тадбирлар амалга оширилмоқда:

- давлат чегараси кесишган жойлардаги Санитария-карантин пунктларидан ўтаётган йўловчиларни сифатли тиббий-санитария кўригидан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда;

- пневмония ва бошқа ўткир респиратор касалликлари аломатлари билан аниқланган беморларни алоҳидалаш ва шифохоналарга ётқизиш чоралари кўрилмоқда;

- грипп, ЎРИ ва пневмония касалликларига гумон қилинган беморларни шифохоналарга ётқизиш учун даволаш-профилактика муассасаларини тайёргарлигини таъминлаш, беморларни даволаш учун дори-дармонлар ва дезинфекцион моддалар захираси яратилди;

- Хитойдан келаётган йўловчилар орасида грипп касаллигининг оғир турларига, ЎРИ ва пневмония касалликларига гумон қилинган беморлар аниқланганда лаборатория ташхиси учун намуналар олиш ташкил этилмоқда;

- мутахассислар томонидан учувчилар, борт ва темир йўл кузатувчиларининг билим савиясини ошириш мақсадида грипп, ЎРИ ва ўткир пневмония касалликларининг клиникаси, лаборатория ташхиси, профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлари тўғрисида тушунтириш ишлари ўтказилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюросининг маълумотига кўра, Хитойда короновируснинг янги тури эпидемияси юзага келган.

Маълумотларга қараганда, 2020 йилнинг 11 январь ҳолатига Ухан шаҳрида 41 та ҳолатда вирусли пневмония касаллиги аниқланган. Улардан бир нафари вафот этган, 6 нафари соғайиб, шифохонадан чиқарилган. Беморларнинг кўпчилиги тана ҳароратининг юқорилиги ҳамда нафас олишининг қийинлашишидан шикоят қилган. Кўкрак қафасининг рентгенография хулосасига кўра, айрим ҳолатларда беморларнинг ўпкалари шикастланган. Бугунги кунда касалликнинг одамдан одамга юқиши аниқланмаган.

 

Киритилди: 13:36 14.01.2020. Ўқилди: 1927 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!