Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда туҳмат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?

A A A
Ўзбекистонда туҳмат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?

☑️ Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

❕Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда туҳмат қилган шахсга нисбатан 6 млн 600 минг сўмдан 19 млн 800 минг сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

⏩ Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, 66 млн сўмгача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

🔰Туҳмат нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда жойлаштириш орқали амалга оширилса, ушбу ҳаракат жиноят ҳисобланади ва айбдор:

▫️66 млн сўмдан 132 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️1 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин.

✅ Агарда туҳмат:

➖ оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб;
➖ оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда;
➖ хавфли рецидивист томонидан;
➖ ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса:

▫️99 млн сўмдан 165 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️360 соатдан 400 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.

Киритилди: 21:36 02.06.2023. Ўқилди: 3127 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!