Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, синов тариқасида, Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритаётган, мобил ва (ёки) симли телекоммуникация тармоқларига эга, аммо халқаро Интернет тармоқларига тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқига эга бўлмаган операторларга 2030 йил 1 январгача ўз тижорат эҳтиёжлари учун халқаро Интернет тармоқларига тўғридан-тўғри уланишга рухсат берилди.
Синовда иштирок этишни истаган телекоммуникация оператори қуйидаги шартларга риоя қилиши лозим:
🔹 Ушбу қарор иловасида келтирилган Интернет тармоқларига тўғридан-тўғри уланиш бўйича вақтинчалик талаб ва шартларга амал қилиши;
🔹 "Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази" давлат унитар корхонаси (ишчи орган) билан қуйидагиларни ўз ичига олган ёзма келишувга эришиши шарт:
талаб ва шартларнинг бажарилиши;
амалга ошириладиган мониторинг;
томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
шартнома шартларини бузганлик учун белгиланган чоралар.