“Таълим соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори имзоланди, деб хабар беради Норма.
Унга кўра, “Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази” лойиҳа офиси ташкил этилади. Лойиҳа офиси директори:
- Президент Администрацияси томонидан лавозимга тайинланади;
- Лойиҳа офиси директорига тегишинча мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари учун белгиланган ваколатлар берилади.
2024 йилда Лойиҳа офиси қуйидагилар билан шуғулланади:
- педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини таҳлил қилиш;
- педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим ташкилотларини тизимли ривожлантириш;
- профессионал таълимдан сўнг олий таълимни давом эттириш имкониятларини янада кенгайтириш, уч йиллик таълим дастурлари асосида амалий бакалавриат бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш;
- таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органларининг айрим функцияларини (таълим ташкилотлари рейтингини аниқлаш, таълим дастурларини аккредитациядан ўтказиш ва бошқалар) нодавлат, шу жумладан, халқаро ташкилотларга аутсорсингга бериш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 5 февралдан кучга кирди.