Рўйхатга 470 та мактаб киритилди. Бундай мактабларга бошқа ҳудудлардан жалб этилган ўқитувчиларга устамалар тўланади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли буйруғи билан Ўзбекистонда таълим сифати паст бўлган мактаблар рўйхати тасдиқланди.
2025/26-ўқув йили учун таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатига 470 та мактаб киритилди. Бундай мактабларнинг энг кўпи — 99 таси Қашқадарё вилоятида жойлашган.
Қолган ҳудудларда таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар сони қуйидагича:
“Халқ таълими инфо” портали маълумотларида келтирилишича, 2023 йилда шундай мактаблар рўйхатда 642 та, 2024 йилда 545 та эди. Бу йил таълим сифати паст бўлган мактаблар сони 75 тага қисқарган.
Таълим сифати паст бўлган мактабларга бошқа ҳудудлардан жалб этилган ўқитувчиларга устама тўланади
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилдаги қарори билан тасдиқланган низомга кўра, олий маълумотга ва биринчи ёки олий малака тоифали, камида 1 йил педагогик иш стажига эга ўқитувчилар таълим сифати паст бўлган мактабларга бошқа ҳудудлардан жалб этилган тақдирда уларга 50 фоиздан 100 фоизгача устама тўланади.