Шавкат Мирзиёев СИ ва рақамлаштириш соҳасидаги ислоҳотлар тақдимоти билан танишди.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясига мувофиқ, ИТ-хизматлар экспортини $5 миллиардга етказиш ва соҳада 300 минг ёшни банд қилиш белгиланган.
Йиғилишда Нурафшон шаҳрида $200 миллионлик рақамли Р&Д марказини ташкил этиш, 16 мингта мактаб компьютер синфхоналарини янгилаш ҳамда “Пресидент AI Award” танловини ўтказиш режалари кўриб чиқилди.