Бугун 25 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда сайёҳлар оқими кескин ошди: 2 ойда мамлакатга 1,77 млн меҳмон келди

Ўзбекистонда сайёҳлар оқими кескин ошди: 2 ойда мамлакатга 1,77 млн меҳмон келди

2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга қарийб 1,77 миллион нафар хорижий сайёҳ келган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан меҳмонлар сони 441 минг кишига ёки 33 фоизга ошган.

Сайёҳларнинг асосий оқимини анъанавий тарзда қўшни мамлакатлар таъминламоқда. Ташрифлар сони бўйича Қирғизистон етакчилик қилди — 521 мингдан ортиқ киши. Кейинги ўринларни Тожикистон (469 минг) ва Қозоғистон (386 минг) эгаллади.

Сайёҳлар сони бўйича кучли ўнталикка, шунингдек, Россия (123 минг), Афғонистон (83 минг), Туркманистон (51 минг), Хитой (49 минг), Туркия (24 минг), Ҳиндистон (9 минг) ва Жанубий Корея (5 минг) кирди.

Киритилди: Бугун 16:39. Ўқилди: 315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!