Бугун 27 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити қачондан расман нишонлана бошланган?

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити қачондан расман нишонлана бошланган?

“Анъанавий миллий байрам “Рўза ҳайити” тўғрисида”ги 1991 йил 11 апрелда қабул қилинган Президент Фармони билан республика фуқароларига 1991 йил 16 апрелда уларнинг хоҳишига мувофиқ ишга чиқмасликка ва корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда хўжаликларнинг маъмурияти ва касаба уюшмалари комитетлари билан келишилган ҳолда бу кунни кейинчалик ишлаб беришга рухсат этилган.

1992 йил 27 мартдаги "Рўза ҳайитни дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида"ги Президент Фармони билан эса диний байрам — Рўза ҳайит (“Ийд ал-Фитр”)ни 1992 йил 4 апрель куни ва кейинги йилларда эса Рўза ҳайитнинг биринчи куни дам олиш куни деб тайинланган бўлиб, бу норма кейинчалик Меҳнат кодексида ҳам ўз аксини топган.

Киритилди: 16:11 24.05.2020. Ўқилди: 10833 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!