Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда қимор ўйинларини реклама қилган яна икки нафар вайнер судга берилди

Ўзбекистонда қимор ўйинларини реклама қилган яна икки нафар вайнер судга берилди

Рақобат қўмитаси букмекерлик хизматларини реклама қилган яна икки нафар вайнерга тегишли чоралар кўрилганини маълум қилди.

Ўзбекистонда қимор ўйинларини реклама қилган яна икки нафар вайнер судга берилдиҚўмита томонидан ахборот ресурслари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган рекламаларнинг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан тизимли ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилганда ижтимоий тармоқларда бир неча юз минглаб кузатувчиларига эга бўлган блогерлар ўзларига тегишли саҳифаларда букмекерлик хизматларини реклама қилаётгани кузатилган.

Хусусан, Melbet букмекерлик товар белгисидан фойдаланган, шунингдек, қимор ўйинларини тарғиб қилувчи саҳна кўринишлари орқали жойлаштирилган видео-роликлар қуйидаги шахсларга тегишли экани аниқланган:

  • фуқаро Шамсиддинов Амирхон Ўткир ўғли (амирхон_узбек);
  • фуқаро Илёсов Дониёр Маъруф ўғли (доник_краш).

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан блогерлар белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилиб, тегишли ҳужжатлар судга юборилди.

Киритилди: 12:05 12.08.2025. Ўқилди: 1210 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!