Бугун 7 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда қарийб 150 минг киши ўз-ўзига кредит олишни тақиқлади

Ўзбекистонда қарийб 150 минг киши ўз-ўзига кредит олишни тақиқлади

"Кредит-ахборот таҳлилий маркази" ("КАТМ") кредит бюросининг жисмоний шахслар учун таклиф этаётган "Кредитга тақиқ" хизматига қизиқиш тез суръатларда ўсиб бормоқда.

2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, ушбу хизматдан фойдаланувчилар сони 149 465 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Кредит-ахборот таҳлил маркази (КАТМ) кредит бюроси ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Гендер кесимида хизматдан фойдаланувчилар орасида эркаклар устунлик қилади — 101,4 минг, аёллар эса 47,9 минг кишини ташкил этади.

Ёш бўйича энг фаоллар 26–35 ёшдагилар бўлиб, улар барча фойдаланувчиларнинг учдан бирини ташкил этади. Кейинги ўринларда 36–45 ёшдагилар (25,6%) ва 26 ёшгача бўлганлар (19,2%) туради.

Хизмат 6 июньдан ишга туширилган. Илк икки ойда қарийб 73 минг киши кредит олишни тақиқлаш имкониятидан фойдаланган. Июнь ойида 33,1 минг, июлда 37,6 минг, августда 37,8 минг ва сентябрда 40,8 минг киши хизматдан фойдаланган. КАТМ октябрь ойи маълумотларини ҳали эълон қилмади.

“Кредитга тақиқ” хизмати орқали ҳар бир шахс кредит бюросига ариза бериб, унга кредит ёки қарз беришни тақиқлаш имкониятига эга.

Киритилди: 14:34 06.11.2025. Ўқилди: 412 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!