Бугун 29 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда поезд, самолёт ва автобус учун ягона чипта жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда поезд, самолёт ва автобус учун ягона чипта жорий этилиши мумкин


Бу ҳақда аҳоли муҳокамасига қўйилган Транспорт соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси лойиҳасида назарда тутилган.

Таклифга кўра, 2028 йилдан айрим йўналишларда поезд, самолёт ва автобус учун ягона чипта — "Бир йўл" платформасини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, стратегия лойиҳасида қуйидаги режалар ҳам бор:

▪️2027 йил охиригача тезюрар поездлар қатновини Андижондан Самарқандгача узайтириш;

▪️Тошкентдаги икки темир йўл вокзали, халқаро аэропорт ва марказий автовокзални ягона транспорт боғламасига бирлаштириш;

▪️2028 йилда Фарғона водийсидаги ҳалқа йўналишида электропоездлар қатновини икки баробар ошириш;

▪️Вокзаллар ва халқаро аэропортларда бепул Wi-Fi ҳамда багаж сақлаш хизматларини йўлга қўйиш;

▪️58 та автовокзал ва автостанцияни қуриш ёки реконструкция қилиш.
Киритилди: Бугун 13:57. Ўқилди: 166 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!