Бугун 10 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда “Парранда боқиш – даромад топиш” лойиҳаси амалга оширилади

Ўзбекистонда “Парранда боқиш – даромад топиш” лойиҳаси амалга оширилади

Ўзбекистонда “Парранда боқиш – даромад топиш” лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш бўйича президент қарорида белгиланди.

Ҳужжатга кўра, паррандачилик соҳасида аҳоли хонадонлари билан кооперация асосида ишлаш тизимини молиялаштириш учун 2025 йил 1 февралга қадар Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари “Микрокредитбанк” АТБнинг устав капиталини оширишга йўналтирилади.

Мазкур маблағлар ҳисобига республиканинг барча ҳудудларида паррандачиликнинг гўшт ва тухум йўналишида кооперация тизими асосида 1 миллион аҳолини иш билан таъминлаш бўйича “Парранда боқиш – даромад топиш” лойиҳаси амалга оширилади. Ушбу лойиҳа аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида кам қувватда ишлаётган корхоналарни молиявий соғломлаштириш, тижорат банклари балансидаги хўжаликларни салоҳиятли йирик корхоналарга бириктириш, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоқлари ўртасида кооперация тизимини ташкил этиш ҳамда янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига амалга оширилади.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда “Микрокредитбанк” АТБ кредит маблағлари ҳисобига кооперация тизими асосида паррандачилик лойиҳаларини амалга ошириш ташаббусини кўрсатган хонадонлар рўйхатини шакллантириши лозим.

Қарор билан 2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январгача чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари томонидан давлат бюджетига тўланган ҚҚСнинг 50 фоизини ҳар ойнинг 25-санасигача қайтариш тартиби жорий этилади. Бунда ушбу тартиб ишлаб чиқарилган гўшт, сут, парранда гўшти ҳамда тухумни реализация қилишдан тушган умумий тушум жами товарларни (хизматлатни) реализация қилишдан олган даромадининг камида 90 фоизини ташкил этадиган чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига нисбатан тадбиқ этилади.

2028 йил 1 январга қадар парранчалик-наслчилик корхоналари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган хўжаликларга жўжаларни етказиб беришда фойдаланиладиган моторли транспорт воситалари импорт божхона божи 5 фоиз ҳамда двигателнинг ҳар бир куб сантиметри учун 1,2 АҚШ этиб белгиланди.

Наслчилик корхоналари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоиздан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлани 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлаш шаклидаги солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Киритилди: 10:50 02.02.2025. Ўқилди: 762 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!