Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонда олма нархи кетма-кет иккинчи ҳафта пасайишда давом этмоқда

Ўзбекистонда олма нархи кетма-кет иккинчи ҳафта пасайишда давом этмоқда

Ўзбекистонда “Ренет Симиренко” ва “Голден Делиcиоус” олма навларининг улгуржи нархлари кетма-кет иккинчи ҳафта пасайиб бормоқда, бу даврда ушбу навлар мос равишда 29 ва 23%га арзонлашган, дея хабар берди “EastFruit” мутахассислари.

“EastFruit” нархлари мониторинги маълумотларига кўра, 2023-йил 10-ноябрдан 24-ноябргача “Ренет Симиренко” навли олманинг ўртача улгуржи нархи 7000 дан 5000 сўм/кг ($0,57 дан $0,41 га) пасайган. Бундан ташқари, Ўзбекистонда ушбу маҳсулотларнинг улгуржи нархлари сўнгги беш йил давомидаги энг паст даражага тушди.

2023-йил 24-ноябр ҳолатига кўра, “Ренет Симиренко” олмасининг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу санасига нисбатан 29%га, 2021-йилнинг шу санасига нисбатан 38%га паст ва 2020 йилнинг шу санасида қайд этилган даражага тўғри келади.

Охирги икки ҳафта ичида “Golden Delicious” олма нархи ҳам сезиларли даражада пасайди, 2023-йилнинг 10-ноябридан 24-ноябрига қадар ушбу маҳсулотларнинг ўртача улгуржи нархи 13 минг сўмдан 10 минг сўм/кгга ($1,06дан $0,81га) пасайди.

Бундай пасайиш натижасида жорий улгуржи нархлар деярли ўтган йилги даражага тушиб кетди. 2023-йил 24-ноябр ҳолатига кўра, “Golden Delicious” олмаларининг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу санасидан атиги 11%га юқори, лекин 2021-йилнинг шу санасидан 29%га паст.

Халқаро “EastFruit” жамоаси томонидан мева-сабзавот маҳсулотларининг улгуржи нархлари ҳафталик мониторингига киритилган бошқа навли олма нархига келсак, сўнгги икки ҳафта давомида “Гала”, “Граннй Смит” ва “Фужи” олмаларининг ўртача улгуржи нархлари ўзгармади.

Киритилди: 23:09 30.11.2023. Ўқилди: 1918 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!